эркинлигидан манфаатдор бўлса-да, рақобатчи давлатларнинг ҳар бири етук ривожланган бўлиши даркор; Ривожланишни янада ўстириш учун саноат ҳимояланиши лозим; Зироатга эса ҳимояланишнинг ҳожати йўқ; Унинг маҳсулотларини ҳеч бир чеклов ёки шартсиз экспорт қилиш мумкин; Уларнинг нархи эркин бозор шароитларига қараб, ўз ҳолига қўйиб берилади. Шунга кўра, миллий иқтисод назарияси моҳиятан саноатга оид назариядир. Унинг таълимоти бўйича, кучли бўлишга интилувчи умматлар зироат босқичидан саноат босқичига ўтишлари лозим. Негаки, зироат босқичидаги мамлакатларда ишлаб чиқарувчи - ишчи кучларининг ҳамда табиий ашёлар - хом-ашёларнинг асосий қисми ишлатилмасдан бекор қолади. Шундай бўлгач, ишчи кучлар ва хом-ашёлардан фойдаланиш учун зироатнинг ёнига саноатни ҳам қўйиш керак. Ўзини фақат зироатга бағишлаган мамлакатлардаги иқтисодий имкониятлар ва турмуш даражаси ҳам зироат ва ҳам саноатни ушлаган мамлакатдагидек эмас. Демак, миллий иқтисод мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриб олиши учун зироат билан бирга саноат ҳам бўлиши зарурлигини таъкидлайди. У саноатнинг тижоратга оид ҳимояланишини қабул қилиб, фақат саноатга оид экспорт ва импортларгагина керакли чекловлар тайинлайди. Зироатнинг эса эркин айирбошланишини қабул қилиб, уни ҳеч бир чекловсиз ўз ҳолига қўяди.
141-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|